{{ message }}

Осиё ўйинларининг еттинчи кунида битта олтин медалга эга чиқдик

25 август куни Индонезиядаги Осиё ўйинларида еттинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз бир қатор спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этишди.

Куннинг ягона медалини терма жамоамизга теннисчи, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин тақдим этди. Ҳамюртимиз яккалик баҳслари финалида хитойлик Йибинг Вуни 2:6, 6:2, 7:6 ҳисобларида мағлуб этди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозимки, ушбу ғолиблик орқали Денис Истомин 2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга бўлди. Теннисчимиз Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Ушбу медаль орқали Ўзбекистон спорт делегациясининг XVIII Осиё ўйинларидаги олтин медаллари сони 5тага етди. Умумий ҳисобда эса спортчиларимиз 22та медалга эга чиқишган. Еттинчи кун якунларига кўра терма жамоамиз ҳисобида 5та олтин, 10та кумуш ва 7та бронза медали мавжуд.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар