{{ message }}

Изланса Эктор Купер, термамиз бўлади супер

Эктор Купер олдида терма жамоамиз миқёсида ҳал қилиниши зарур муаммолар бисёр. Бу беихтиёр улуғ ижодкор Абдулла Қодирийнинг ХХ аср 20-йилларидаги руҳий ҳолатини ёдга солади.

Буюк ёзувчи «Ўтган кунлар» романида «Халқимизнинг ҳозирги аҳволи қандай ва унга муносиб лидер - йўлбошчи борми?» қабилидаги улкан саволга жавоб излаганди.

Роман воқеаларидан маълумки, катта авлод вакили Юсуфбек ҳожи ва унинг ўрнини эгаллаши зарур ҳисобланган Отабек лидерлик миссиясинибажаришолмайди. Асар якунида донишманд Юсуфбек ҳожи  узлатга чекинади, жасоратли Отабек эса юрт ҳимояси йўлида мардларча ҳалок бўлади.

Халқимиз учун қадрли ушбу  образлар хусусида муаллиф чиқарган яширин хулоса шу қадар қайғули ва ҳасратлидир. Ҳар икки образ Туркистон тимсоли - суюкли Кумушни фожиадан асраб қололмайди. Чунончи, донишмандлик ва жасурлик лидерлик эмас, албатта...

Аргентиналик мутахассис қўл остида ҳам, ҳеч шубҳасиз, ватанпарвар ва маҳоратли футболчилар жамланишган. Бироқ уларнинг қайси бири келажакда терма жамоамиз лидери даражасига кўтарилади? Одил Аҳмедов янги етакчига қандай муносабатда бўлади, уни қўллаб-қувватлайдими?

Бирдан порлаб, етуклик палласини бошидан кечираётган Сервер Жепаровга ижобий маънода рақобат туғдиргани Одилнинг эсидами? У кўз ўнгимизда ўз вақтини кутди ва аста-секин бош жамоамиз лидери мақомига эришди. Энди эса эстафета таёқчасини кимгадир топшириши керак.

Тўғри, бу мавзу муҳокамаси айримлар учун эртароқдай туюлиши мумкин. Лекин вақт кутиб турмайди ва янги етакчи ўз-ўзидан туғилиб қолмайди. Назаримизда, Эктор Куперни ҳозир айни шу муаммо қийнамоқда. У Миср терма жамоасида Муҳаммад Салоҳ салоҳиятига таянгани аниқ. Ҳаттоки, Салоҳ «Челси»да порлаш имконини тополмаган вақтларда ҳам унга катта ишонч билан қараганди.

«Ливерпуль» юлдузининг оптимал ёши ва ҳавас қиларли функционал ҳолати эса, Эктор Купер ғоялари тантанасини таъминлади. Энди эса...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш