{{ message }}

Ракитич: «Олтин тўп»га Модрич ҳақли эканлигини ҳатто Месси ҳам билади

Хорватия терма жамоасининг Испанияга қарши ўйиндан кейин ярим ҳимоячи Иван Ракитич жамоа сардори Лука Модрич ҳақида гапириб ўтди ва унинг «Олтин тўп»га муносиблигини таъкидлади.

«Ҳар бир алоҳида мавсум учун сен яхши бўлишинг ҳам бўлмаслигинг ҳам мумкин. Мен учун бутун тарихни ҳисобга олсак – Месси энг зўри, бироқ 2018 йилда – Модрич. Агарда ҳақиқатга тик боқсак, бу йил Модричнинг йили бўлди дея оламан. Ҳаттоки Лео ва қолганлар ҳам буни тушуниб турибди.

Мен яна бир маротаба айтмоқчиман – Лука жорий мавсум учун бериладиган барча совринларга лойиқ футболчи. Хорватиялик сифатида улардан бир нечтасига лойиқ кўрилганидан хурсандман.

Мен унинг номзодлар қаторида бўлиши ва совринларни ютишини кўришни истайман.

Бускетс – дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан, у билан бирга ўйнаш мароқли. Лекин уни Модрич билан таққослаб бўлмайди, улар турли хил.

Уларнинг ҳар иккиси – зўр. Улар билан тўп сураётганимнинг ўзи омад», - дейди Ракитич Daily Mail нашрига.

Манба: www.dailymail.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар