{{ message }}

Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида ўтказилаётган «ЎФА кубоги» мусобақаси давом этмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Соғлиқни сақлаш касаба уюшмалари ҳамкорлигида ўтказилаётган  “ЎФА кубоги” мусобақаси давом этмоқда.

Ушбу мусобақа айни кунда ўзининг қизғин палласига кирган бўлиб, ўйинлар муросасиз тарзда кечмоқда. Мусобақада Академик А.Вохидов номли республика ихтисослаштирилган жаррохлик маркази (РИЖМ), Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали (МҲКГ), «NAJOD SHIFO», «NDC  MEDIC», Республика ихтисослашган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (Neurosurgery), 1-Тошкент тиббиёт академияси (ТТА-1), «ДАВР ФАЙЗ МЕДИКАЛ», Тошкент тиббиёт академияси (LOR  DES), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази (ORTHOS), республика фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази («РФваПИФТМ»), Шаҳар клиник шифохонаси (ШКШ-1), Шаҳар ўсмирлар диспансери (RUBIN.UZ), Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Onco UNITED) жамоалари иштирок этишмоқда.
 
Қуйида 3-4 турларда қайд этилган натижалар билан танишишингиз мумкин:

3-тур                                    
РИЖМ – ДФМ – 7:2
“Neurosurgery” – “Rubin.UZ” – 1:5
“Нажод Шифо” – “Orthos” – 2:2
ТМА-1 – “OncoUn” +:-
РИЖМ-2 – ДФМ "2" – 2:2
 
4-тур          
ГКБ1 – ДФМ       +:-
РИЖМ – МҲКГ – 2:2
“ORTHOS” – “Neurosurgery” – 11:2
“Rubin.UZ” – РФваПИФТМ – 2:5
ТМА 1 – ДФМ 2 – 4:3  
РИЖМ-2 – “NDС Medic” – 0:0 
Мусобақа 16- сентябрь куни якунига етади.
Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар