{{ message }}

Биз кутишни биламиз, сабримиз ҳам етади, лекин унга ўрганиб қолмайлик!

Эктор Купернинг ҳамкасбларимизга бераётган инервьюларини кузатар экансиз, бизни кутишга ва сабрли бўлишга ундамоқда. Тўғри бутунлай бошқа муҳитдан келган мураббийдан бирданига натижани талаб қилиш ҳам мантиқан нотўғри.

Бир савол ҳамон ўйлантиради, нега Купер ўз ёнига футболимизни яхши тушинадиган мутаҳассисларидан бирини жалб қилмади? Ёки аргентиналик мутахассис ўзбек футболини ички ҳолатини аввалдан билиб кузатиб юрганмикан.

Аслида, келажакка ишонч билан қараш, яхши ниятлар ила кутиш, миллатимизга хос бўлган ажойиб хислатлардан бири хисобланади. Дунёда ўзбеклар сингари сабрли, келажакка ишонч билан қараб яшайдиган миллат бўлмаса керак. Жаноб Купер бу борада ҳавотир олмаса бўлади, лекин ҳар қандай сабр ва ишончни ўз вақти ва чегараси ҳам бўлади.

Айтмоқчиманки, биз кутамиз, ишонамиз, сабр қиламиз, лекин буларнинг барчасига ўрганиб қолмайлик. Эктор Куперга эса, ҳимоявий тактикага асосланган футбол фалсафангиз тезроқ натижа кўрсатсин деб қоламиз.

ВАСИЕВ Хайрулло

Манба: uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар