{{ message }}

Mundo Deportivo: Сауль «Барселона» таклифини рад этди

«Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес «Барселона» клубига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда. Каталонияликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эгалар. 2013 йили Давид Вильянинг «Барселона» ва «Атлетико» трансферида оғзаки келишувга эришилган ва Сауль бошқа клубга ўтса буни биринчи бўлиб каталонияликлар огоҳлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида «Атлетико» клуби футболчиси Антуан Гризманн «Барселона» клубига ўтишдан бош тортди. Саульнинг товон пули миқдори 150 миллион еврони ташкил қилади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар