{{ message }}

Нью-Йорк шаҳрида «Мустақиллик кубоги-2018» мусобақаси ўтказилди

Яхши биласиз, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунига бағишлаб ҳар йили аънанавий тарзда “Мустақиллик кубоги” мусобақаси ўтказилиб келинади. Унда АҚШда яшаётган ва фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз иштирокида футбол ўйинларини ташкил қилинади.

Мустақиллик кубоги-2018

Шу йилнинг 15 сентябрь кунида ҳам Нью-Йоркда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов ҳамкорлигида мазкур катта футбол байрами бўлиб ўтди.

Мустақиллик кубоги-2018

Мусобақада АҚШнинг 9та штатидан 12та жамоа ташриф буюрди. Эътиборлиси шу бўлдики, бу сафарги мусобақада Ўзбекистоннинг дипломатик миссия вакиллари ҳам иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги консуллик идораси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилотидан ҳам вакиллар қатнашишди.

Мустақиллик кубоги-2018

Мусобақа жуда чиройли тарзда ташкил қилинди. Катта қозонда 70 кгли ўзбекча ош дамланди Болалар учун кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинди. Барчанинг кайфияти кўтаринки руҳда бўлди. Стадион атрофига кўплаб мухлислар келди.

Мана уч йилдирки, АҚШда фаолият олиб бораётган Roadtex LTD корхонаси ва унинг директори Азиз Мамаев ва Нью-Йоркдаги "Lazzat" ресторани раҳбари Абдумалик Аҳмедовларнинг сайъ-ҳаракатлари билан мусобақага ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишмоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Мустақиллик кубоги-2018

Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов нутқ сўзлади ва у жумладан шундай деди:

Мустақиллик кубоги-2018

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб яқиндагина Нью-Йорк маркази "Уолл стриит"да юртимиз байроғи кўтарилганди. Мана бугун эса яна бир ажойиб байрам гувоҳига айланаяпмиз.

"Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасин ҳозирданоқ жуда юқори савияда ўтади, деб ҳисоблашимиз мумкин. Сабаби АҚШнинг 9та штатидан 12та жамоанинг йиғилганини кўриб хурсанд бўлиб турибмиз.

Бугун меҳмонлар қаторида шаҳарнинг Бруклик тумани маъмуриятидан раҳмат ўринбосари жаноб Давид Йохансоннинг айнан мана шу тадбирга келганлиги ўзбекистонликларнинг АҚШда ҳам ўз ўрни борлигидан далолатдир.

Барча иштирокчиларга омад тилайман!".

Мустақиллик кубоги-2018

Шу тариқа ўйинларга старт берилди. Юзлаб йиғилган мухлислар кўз ўнгида бир биридан қизиқарли бўлган баҳслар бошланди. Ярим финалга энг кучли тўртта жамоа йўл олди.

Мустақиллик кубоги-2018

Финалда бўлса, Пенсильвания штатининг "Дўстлик" ҳамда Нью-Йоркнинг "Marokand" жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Ўйиннинг асосий дақиқаларида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда ҳам яна биттадан голлар киритилди, якуний ҳисоб 3:3 бўлди.

Кейин ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашга киришилди. Унда, умумий 7:6 ҳисоби қайд этилиб, "Marokand" жамоаси бош совринга эга бўлди. 3-ўрин учун баҳсда Нью-Йоркнинг икки "Пахтакор" ва "Кайманс" жамоаларилари ўзаро куч синашди. Унда пахтакорчилар 3:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллашди.

Хуллас, ўзбекистонлик ватандошларимиз АҚШда ажойиб футбол турнирига гувоҳ бўлишди. Келаси йили ҳам уни оммавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.

Фотосуратлар муаллифи: Ciprian Anton

 

Мустақиллик кубоги-2018

Мустақиллик кубоги-2018

Мустақиллик кубоги-2018

Мустақиллик кубоги-2018

Мустақиллик кубоги-2018

Мустақиллик кубоги-2018

санъат шарипов

Мустақиллик кубоги-2018

Манба: uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар