{{ message }}

Бугун дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун, 20 сентябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Жаҳоннинг 131 мамлакатидан 800 нафарга яқин зиёд спортчи иштирок этадиган нуфузли мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Бугун икки нафар ҳамюртимиз мусобақада медаллар учун курашга чиқади. Эркаклар ўртасида Шарофиддин Лутфуллаев (-60кг) татамига чиқса, аёллар ўртасидаги баҳсларда Маржона Салоҳиддинова (-48кг) ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-60кг: Шарофиддин Лутфуллаев
-66кг: Сардор Нуруллаев
-73кг: Ҳикматулло Тўраев, Ғиёсжон Бобоев
-81кг: Шарофиддин Болтабоев
-90кг: Давлат Бобонов
-100кг: Муҳаммадкарим Хуррамов, Шерали Жўраев
+100кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-48кг: Маржона Салоҳиддинова
-52кг: Гулноза Зияева
-57кг: Амина Мамедова
-70кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
-78кг: Нодира Юлдашева

Мураббийлар:

Фарход Тўраев
Бекзод Тўрабоев
Рафгат Измайлов

Массажчи: Жавлон Ҳасанов

 

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар