{{ message }}

Теннис бўйича «Tashkent Open» мусобақаси давом этмоқда

Мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларини ташкил этувчи «Tashkent Open» турнирида жаҳоннинг турли мамлакатларидан теннис маликалари совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар.

Кеча ўтказилган баҳсларда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова россиялик Маргарита Гаспаряга қарши ўйин ўтказди. 1 соат 19 дақиқа давом этган баҳсда афсуски, 2:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди. Жуфтлик баҳсларида эса Нигина Абдураимова россиялик Анна Калинская билан бирга кортга чиқди. Аммо улар ҳам илк даврада 1 соат 25 дақиқа давом этган ўйинда Гаспарян/Потапова (Россия) тандемига 5:7, 3:6 ҳисобларида имкониятни бой беришди.

Бугун эса Нигина Абдураимова яккалик баҳсларида германиялик Мона Бертелга қарши ўйин ўтказди. 1 соат 58 дақиқа кечган учрашувда Нигина 4:6, 3:6, 3:6 ҳисобларида ютқазди. Бошқа бир ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова жуфтлик баҳсларида канадалик Эжени Бушар билан бирга иштирок этди. Козлова (Украина) / Звонарёва (Россия) тандемига қарши ўтказилган ўйинда Оқгул ва унинг дугонаси 1 соат 12 дақиқа ичида 2:6, 5:7 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Мусобақа албатта кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда. Турнирда биринчи рақам остида сараланган руминиялик Ирина Камелия-Бегунинг илк учрашувдаги мағлубияти, қолаверса, ўз вақтида «Улкан тож» мусобақаларида яхши натижаларни қайд этган канадалик Эжени Бушарларнинг илк даврадаёқ имкониятни бой берганини бунга мисол қилиб келтирсак бўлади.

Турнир 29 сентябрга қадар давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар