{{ message }}

Ғуломхўжаев: Бундай рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фойдалидир

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро мусобақа доирасида Шотландияга қарши баҳс юритди (1:1). Ушбу учрашувдан сўнг ҳамюртларимиз устози Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Агар эътибор қилган бўлсангиз, халқаро майдонда бир неча бор кўриниш берган футболчилар ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турди. Илк бор сафарда бўлиб турган йигитларда эса бошида ҳаяжон сезилди. Нима демоқчиман, бундай рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фақат ва фақат фойдалидир.

Ўша Шотландия ҳам, бошқа термалар ҳам худди биз каби футбол ўйнашини, биздан ортиқ жойи йўқлигини футболчилар онгли равишда тушуниб олишлари керак. Шунинг учун ҳам Испания йиғинини ташкил қилиб берган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — деди Отабек Ғуломхўжаев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кейинги ўйини 13 октябрь куни Бельгия U18 га қарши бўлиб ўтади.

Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар