{{ message }}

«Реал» клуби «Манчестер Сити»нинг янги шартнома имзоламаётган футболчисини кузатмоқда

«Реал» клуби ўз сафига «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Рахим Стерлингни қўшиб олмоқчи. ESPN нашрининг маълумот беришича, «Реал» раҳбарияти 23 ёшли «Манчестер Сити» футболчисининг клуб билан шартномаси борасидаги вазиятни кузатмоқда. Стерлингнинг «шаҳарлик»лар билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача амал қилади, томонлар янги келишув борасида бир қарорга келганича йўқ.

Стерлинг «Манчестер Сити» раҳбариятидан ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маош талаб қилмоқда. Жорий мавсум англиялик футболчи «шаҳарликлар» сафида 9 та ўйинда иштирок этиб 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: www.espn.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар