{{ message }}

Италия ўртоқлик ўйинида Украинани мағлуб этолмади

Миллат лигаси мусобақасининг навбатдаги турига тайёргарлик кўраётган Италия ва Украина терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. «Луиджи Феррарис» стадионида бўлиб ўтган ўйин дуранг натижа билан якун топди.

Иккинчи бўлим дебютида Федерико Бернардески ўзининг аниқ зарбаси билан Андрей Пятов дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, орадан кўп вақт ўтмай Руслан Малиновский ўртадаги мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва «адзуррилар» ғалабасиз серияларини давом эттирадиган бўлдилар.

Италия Миллатлар лигасининг 4-турида 14 октябр куни Польша билан тўқнаш келади. Украина эса 16 октябрда Чехия билан ўйнайди.

Ўртоқлик учрашуви

Италия – Украина 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 55 Бернардески, 1:1 – 62 Малиновский.

Италия – Доннарумма, Бираги (Кришито, 88), Кьеллини, Бонуччи, Флоренци (Пиччини, 84), Бернардески (Иммобиле, 57), Верратти (Бонавентура, 70), Кьеза, Жоржиньо, Инсинье (Берарди, 78), Барелла (Пеллегрини, 78).

Украина – Пятов, Бурда, Матвиенко, Ракицкий (Кривцов, 88), Караваев, Коноплянка (Петряк, 73), Марлос (Цыганков, 46), Сидорчук (Степаненко, 56), Зинченко, Малиновский, Яремчук (Кравец, 76; Бутко, 90).

Огоҳлантиришлар: Ракицкий (36), Бурда (47), Верратти (51), Кьеза (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар