{{ message }}

5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг чорак финалчилари номи маълум бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Муросасиз ўтган баҳслар якунига етгач, чорак финалчилар номи маълум бўлди. Қуйида сўнгги тур натижалари билан танишишингиз мумкин:
 
Андижон – Самарқанд 2:3
Навоий – Тошкент шаҳри 0:4
Сирдарё – Бухоро 1:0
Қашқадарё – Фарғона 3:2
 
Чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
 
Самарқанд – Бухоро
Сирдарё – Андижон
Тошкент шаҳри – Қашқадарё
Наманган – Тошкент вилояти
 
Эслатиб ўтамиз, 3-босқичда 2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда.
 
Мусобақа ўйинларини бир қатор жамоалардан ташриф буюрган мураббийлар, хусусан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов кузатиб бормоқда. Мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўзини ижобий томондан намойиш эта олган футболчиларни ўсмирлар терма жамоасига чақириш режалаштирилган.
 
Мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар