{{ message }}

«Монако» футболчиси бешта ўйинга дисквалификация қилинди

«Монако» клуби ҳимоячиси Андреа Раджи Франция чемпионатининг 9-тури доирасида «Ренн»га (1:2) қарши кечган ўйиндаги қўпол ҳаракати учун қаттиқ жазоланадиган бўлди.

Биринчи бўлим сўнггида италиялик футболчи рақиб ярим ҳимоячиси Клеман Греньенинг юзига зарба берганди, шундан у тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди.

L’Equipe нашрининг хабар қилишича, лига тартиб-интизом қўмитаси Раджини бешта ўйинга четлатишга қарор қилган. Шу тариқа, ҳимоячи «Страсбург», «Дижон», «Реймс», «ПСЖ» ва «Кан» жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, «Монако» ортда қолган 9та турдан сўнг Лига 1 турнир жадвалининг 18-поғонасида бормоқда.

Манба: www.lequipe.fr
Киритиш

Ўхшаш хабарлар