{{ message }}

«Барселона» ҳимоячиси бу йили майдонга тушмаслиги мумкин

«Барселона» клуби ҳимоячиси Самюэль Умтитининг жароҳати борасида тафсилотлар маълум бўлди. Футболчининг жароҳатдан кейин тикланиши режа бўйича кетмаяпти. Клубдагилар Умтитининг йил охирига қадар майдонга тушмаслигидан ҳавотирда. Бу ҳақида Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Футболчининг тиззасида жароҳат бўлиб, уни икки йўл билан даволаш мумкин, биринчиси кескин – жарроҳлик амалиёти, иккинчиси оддийроқ – тўқимани қайта тиклантириш.

Жарроҳлик амалиётисиз ҳам Умтити халқаро танаффусдан сўнг учта ўйинда майдонга тушмаслиги сўрақ остида – «Севилья» (20 октябрь), «Интер» (23 октябрь) ва «Реал» (28 октябрь).

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар