{{ message }}

Азар: Айни дамда жаҳоннинг энг яхши футболчисиман

Бельгия терма жамоаси ва «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳозирги вақтдаги спорт формаси ҳақида гапирди.

«Албатта, мен айни дамда жаҳоннинг энг яхши футболчисиман (кулади). Аммо ҳар доим ўсишда давом этиш мумкин. Масалан, янада кўплаб голлар уриш мумкин.

Айни дамда мен ҳақиқатда яхши формадаман. Умид қиламанки, буни узоқ муддат ушлаб тура оламан.

Ростини айтсам, бунданда яхшироқ формада бўлганман. Статистика жиҳатидан ҳозир энг яхши мавсумни ўтказяпман. Аммо, мен «Лилль» ва «Челси»да ўйнаган пайтларим формам бунданда яхши эди», – дейди Азар.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар