{{ message }}

«Реал» Роналду атрофида бўлаётган иш борасида расмий баёнот билан чиқди

«Реал» клуби ўзининг расмий сайтида Португалия нашри Correio da Manh'да чиққан Криштиану Роналдуга боғлиқ мақолага раддия билан чиқди.

Аввалроқ ушбу нашрда,  «Реал» 2009 йилда Кэтрин Майорга билан боғлиқ ишни ёпиш учун Роналдуни пул беришга мажбурлагани ҳақида хабар чиққанди. Унда ёзилишича, Криштиану айби йўқлигини айтиб, бу ишни қилишни истамаган.

«Бугун биз Correio da Manh нашрида чиққан ва клубимиз имиджига жиддий зарар етказиш мақсадида ёзилган мақола бўйича даъво аризаси бердик.

«Реал» бу газетада эълон қилинган Криштиану Роналдуга оид маълумотларнинг ҳеч биридан хабардор эмас. Бизнинг номимиз оқаланишини талаб қиламиз», — дейилади мадридликлар баёнотида.

Манба: www.realmadrid.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар