{{ message }}

Кокорин ва Мамаев икки ойга ҳибсга олинди

«Зенит» клуби ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» ярим ҳимоячиси Павел Мамаев икки ойга яъни 8 декабрга қадар ҳибсда сақланадилар.

Футболчилар Москва марказидаги иккита жанжалда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Кокорин ва Мамаев яна бир қатор шериклари билан 8 октябр куни Минпромторг хизматчиси Денис Пак ҳамда ҳайдовчи Виталий Соловчукларни калтаклаганлар.

Суд жазо чораси сифатида Кокорин ва Мамаевни 8 декабрга қадар ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, Александрнинг укаси Кирил Кокорин ҳам худди шу муддатга ҳибсга олинган.

Ушбу вазиятни Москва шаҳар полиция бошқармаси, Россия футбол қўмитаси в ҳатто ФИФА ҳам жиддий кузатмоқда.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар