{{ message }}

Аргентина ўртоқлик учрашувида Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди

Аргентина терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ўйинда жанубий америкаликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

18-дақиқада Лаутро Мартинес Аргентинани олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Роберто Перейра жамоасининг иккинчи голини урди.

82-дақиқада эса Херман Пецеллья ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда Франко Серви ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Ўртоқлик ўйини

Ироқ – Аргентина 0:4 (0:1, 0:3)

Голлар: 0:1 – 18 Мартинес, 0:2 – 53 Перейра, 0:3 – 82 Пеццелья, 0:4 – 90+1Серви.

Ироқ – Ҳассан, Али, Ҳалаф (Камил, 57), Аттийя (Сулака, 77), Аднан (Қадим Жабер, 68), Қадим, Рашид, Ғани (Али, 46), Расан (Фаёд, 70), Надим, Мерам (Али, 46).

Аргентина – Ромеро, Бустос (Каннеманн, 75), Фунес Мори, Пеццелья, Паредес (Серви, 60), де Пауль, Меса (Сальвио, 46), Васкес (Перейра, 46), Акунья, Мартинес (Симеоне, 57), Дибала.

Огоҳлантиришлар: Аднан (27), Фаёд (76).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар