{{ message }}

Франция сўнгги дақиқаларда икки тўп фарқини йўққа чиқариб, мағлубиятдан қутилиб қолди

Франция ва Исландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Стад дю Рудуру»да кечган баҳс жанговар дуранг билан якун топди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида исландлар Биркир Бьярнасоннинг аниқ зарбасидан сўнг олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлим дебютида Кари Арнасон жамоасининг ҳисобдаги устунлигини оширди.

Барчаси сенсацион натижага қараб кетаётган бир вақтда катта саҳнага Килиан Мбаппе чиқди. 86-дақиқада Мбаппени тўпни жарима майдони ёнида қабул қилиб олди ва уни дарвозабон майдончасига узатди. У ерда тўп Холмар Эрн Эйолфссонга тегиб дарвозадан жой олди.

Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Исландия футболчиси ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнади. Натижада белгиланган пенальтини 19 ёшли ҳужумчи аниқ бажариб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ўртоқлик ўйини

Франция – Исландия 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 30 Бьярнасон, 0:2 – 58 Арнасон, 1:2 – 86, автогол Эйельфссон, 2:2 – 90, пенальти Мбаппе.

Франция – Льорис, Кимпембе, Динь, Павар, Варан (Зума, 46), Нзонзи, Погба (Ндомбеле, 67), Товен (Лемар, 59), Дембеле (Пайет, 67), Гризманн (Мбаппе, 60), Жиру.

Исландия – Рунарссон (Халльдоурссон, 46), Сигурдссон, Сайварссон (Фьолусон, 81), Эйельфссон, Арнасон, Бьярнасон, Сигурйонссон, Сигурдссон (Гисласон, 80), Гудмундссон (Паульссон, 71), Траустасон (Сигторссон, 59), Финнбогасон (Гудмундссон, 46).

Огоҳлантиришлар: Халльдоурссон (77), Жиру (89), Эйельфссон (89), Сигторссон (89), Сигурйонссон (90), Гудмундссон (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар