{{ message }}

Гризманн: «Олтин тўп»ни қўлга киритиб «Атлетико» тарихида қолмоқчиман

«Атлетико» клубининг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн «Олтин тўп»ни қўлга киритиш орзуси борлигини тан олди.

«Футбол омади ва ниҳоят менга кулиб боқишни бошлади. Менинг совринларим ва футболкаларим бор бўлган музейим бўлишини истайман. «Олтин тўп»ни қўлга киритиб «Атлетико» тарихида қолмоқчиман», - дейди Marca нашрига Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн «Олтин тўп» совринига 30 нафар даъвогарлар рўйхатидан ўрин олган. Ўтган мавсум Гризманн «Атлетико» клуби билан Европа лигасида зафар қучди. Ёзда эса ҳужумчи Франция термаси сафида Жаҳон чемпиони бўлди.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар