{{ message }}

Буффон «Олтин тўп»га муносиб футболчи кимлигини айтди

«Пари Сен-Жермен» клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффоннинг фикрича Килиан Мбаппе ушбу мавсум «Олтин тўп»ни ютиб олишга лойиқ.

«Унинг техникаси ва Жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйинидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Килиан «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Италияда Мбаппени Роберто Баджо, Алессандро Дель Пьеро ва Франческо Тотти каби футболчилар билан тенглаштиришади. Аммо мен ундаги қобилият ва имкониятларни бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман.

Мбаппе – ноёб футболчи. Агар у қатъийлик кўрсатишда давом этиб, шундай кетишда ривожланса ва ўзини тутиши ўзгармаса, у узоқ йиллар мобайнида чуққида туриши мумкин», — дейди Буффон.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар