{{ message }}

Фазлиддин Ғоибназаров яна бир рақибини нокаутга учратди

Олимпия ўйинлари чемпиони, айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Мазкур жангда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Уилберт Лопес рақиблик қилди.

Ҳамюртимиз саккиз раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Маълумот учун, Фазлиддиннинг профессионал рингда ўтказган жанглари сони 6 тага етди. Ҳамюртимиз уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 3 тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. Лопес эса бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал рингда 35-жангини ўтказди. У жангларининг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 10 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 2 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар