{{ message }}

«Барселона» ўзида «Реал»га бешта гол урди

Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Барселона» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин каталонларнинг устунлигида бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 11-дақиқада Хорди Альба ўнг қанотдан тезлик олиб тўпни жарима майдонига узатди, у ерда назоратсиз қолдирилган Филиппе Коутиньо яқин масофада дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим ўрталарида Рафаэль Варан ўз жарима майдони ичида Луис Суаресни қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам видеотакрорлардан сўнг пенальти белгилади. Уни жабрланувчининг ўзи аниқ бажарди.

Иккинчи бўлим старти мадридликлар устунлигада ўтди ва Марсело 50-дақиқада жамоасининг комбинациясини муваффақиятли якунлади. Бу голдан сўнг меҳмонларда яна бир қатор имкониятлар юзага келди, аммо улардан самара чиқмади.

75-дақиқадаги Луис Суареснинг голи барчасига нуқта қўйиб берди: Усмон Дембеле майдон марказида фаоллик кўрсатди ва тўпни Серхи Робертога ташлаб берди, ўз навбатида Роберто Суаресни тўпни билан таъминлади, уругвайлик футболчи боши билан кучли зарба йўллаб Куртуани доғда қолдирди.

83-дақиқада Рамоснинг хатосидан сўнг мезбонлар ҳужумга ўтишди: Серхи Роберто ажойиб пас билан Суаресни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, Луис эса ҳужумни гол билан якунлади.  87-дақиқада Дембеле Начони осонлик билан алдаб ўтиб чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва узатмани амалга оширди, Артуро Видаль боши билан аниқ зарба йўллаб якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, «Барселона» ўз очколарини 21тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалини бошқариб турибди, «Реал» эса (14) 9-ўринга тушиб кетди.

Ла Лига, 10-тур

Барселона – Реал Мадрид 5:1 (2:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 30, пенальти Суарес, 2:1 – 50 Марсело, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 83 Суарес, 5:1 – 87 Видаль.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 84), Бускетс, Рафинья (Нелсон Семеду, 69), Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 74), Суарес.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан (Васкес, 46), Марсело (Диас, 82), Начо, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бэйл (Асенсио, 77), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Ракитич (38), Начо (39), Бэйл (53), Суарес (77).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар