Бугун Конгресс давомида президентлик сайлови ҳам бўлиб ўтди. Президентлик сайловида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев иштирок этди.

Сайловда иштирок этган 134 мамлакат вакилларидан 86 таси Ғофур Раҳимовга ўз овозини берди ва ҳамюртимиз шу тариқа ғалаба қозонди. Энди Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Конгрессда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ғофур Раҳимовни муборакбод этади.