{{ message }}

«Реал» ўз етакчисини Азарга алмаштирмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес футбол тарихидаги энг катта рокировкани амалга оширмоқчи.

«Қироллик клуби» раҳбари Мадридга «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарни олиб келмоқчи ва бельгиялик футболчини қўлга киритиш учун Марко Асенсиони Лондонга қўйиб юборишга тайёр.

Ушбу келишув 2019 йилнинг ёзида амалга оширилиши кутилмоқда.

Ушбу мавсум 27 ёшли Азар «Челси» сафида 12 ўйин ўтказиб, 8 гол ва 4та голли узатмага муаллиф бўлди. 22 ёшли Асенсио эса 16та учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 4та голли пасни амалга оширган.

Манба: www.soccernews.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар