{{ message }}

ESPN: «Реал» янги бош мураббий масаласини ҳал қилди

«Реал» клуби раҳбарияти янги мураббий борасида бир қарорга келди, дея хабар қилмоқда ESPN нашри.

Манбада таъкидланишича, қаймоқранглилар «Монако» собиқ устози Леонарду Жардим вариантида тўхталишган. Ўтган ой португалиялик мутахассис монаколиклар бошқарувини тарк этганди.

Аввалроқ Антонио Конте ва Маурисио Почеттино каби мутахассислар «Реал»ни бошқаришдан бош тортишганди.

Айни дамда «Реал»га Сантьяго Солари вақтинча мураббий бўлиб турибди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар