{{ message }}

Антуан Гризманн: Балким, Германияда ўйнарман. У ерда ҳужумкор футбол намойиш қилинади

«Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Германия бундеслигасини мақтаб ўтди ва бир кун келиб ўша чемпионатда ўйнаши мумкинлиги ҳақида айтди.

«Балким, мен ушбу чемпионатда ўйнашим мумкин, лекин менга «Атлетико»да қулай. Бизда ажойиб лойиҳа бор ва унга ўзимни 100 % бағишламоқчиман. Клубга ўсишда ёрдам беришни истайман, клуб эса менга. Биз тарих ёзмоқчимиз.

Германия чемпионати жуда ҳам ҳужумкор. «Боруссия» Дортмунд буни етарлича намойиш қилмоқда.

Мен Испанияни ЕЧЛ 1/8 финал ва чорак финалда биринчи ўринга қўйган бўлар эдим. Кейин эса – бундеслига ва АПЛ.

АПЛ кўпроқ машҳурликка эга, чемпионатлар ичида энг томоша қилинадигани, бундеслига эса бироз сояда қолган. У ҳақида камроқ гапирилади, бироқ истеъдодлилар ва яшхи жамоалар борки фарқ катта эмас.

Бундеслига жуда ҳам жозибакор, ҳужумкор футбол, Дортмундда кўрганимиздек кўплаб голлар урилади», - дейди Гризманн.

ЕЧЛ доирасида сафарда «Атлетико» «Боруссия» Д билан ўйнаб йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтишган эди.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар