{{ message }}

Европа лигалари қўмитаси Суперлига ташкил қилинишига қарши чиқди

Европанинг барча етакчи чемпионатларини бирлаштирувчи Европа профессионал футбол лигалари (EL) топ-клубларнинг Суперлига ташкил қилишига қарши бўлиб чиқди.

«Қўмита ёпиқ Суперлига ташкил қилинишига қатъиян қарши. EL Европанинг пирамида тизимига асосланган модельни қўллаб-қувватлайди. Унда даражаги ошиб бориши ва спорт ютуқлари асос бўлиб хизмат қилади.

Миллий чемпионатлар – Европадаги футболнинг юраги ҳисобланади ва у барчамиз яъни: ўйинчилар, клублар, миллий қўмиталар ва мухлислар учун асосланган.

Ёпиқ тизимдаги Суперлига ташкил қилиш Европадаги профессионал футбол ривожига жиддий зарар келтиради», - дейилга қўмита берган хабарда.

Манба: www.twitter.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар