{{ message }}

«Наполи» ва «ПСЖ» жамоалари яна муроса йўлини танлашди

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Наполи» – «ПСЖ» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сан-Паоло» стадионида бўлиб ўтган баҳс дуранг билан якун топди.

Учрашув кескин ва ҳужумкор руҳда бошланди, икки томонда ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда парижликлар ҳисобни очишди: Килиан Мбаппе чап қанотда фаоллик кўрсатди ва тўпни жарима майдони марказига узатди, у ерда Хуан Бернат яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

62-дақиқада Буффон ва Тиаго Силва Хосе Кальехонни жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди, натижада белгиланган пенальтини Лоренцо Инсинье аниқ бажариб ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва жамоалар иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этишди. Гуруҳдаги вазият ҳамон чигаллигича қолмоқда, айни дамда ҳар бир жамоада кейинги босқичга чиқиш имкони бор.

Гуруҳдаги вазият билан танишинг: 1. «Наполи» (6 очко); 2. «Ливерпуль» (6); 3. «ПСЖ» (5); 4. «Црвена Звезда» (4).

ЕЧЛ, 4-тур

Наполи Италия – ПСЖ Франция 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 45+2 Бернат, 1:1 – 62, пенальти Инсинье.

Наполи – Оспина, Альбиоль, Мариу Руй, Максимович (Хюсай, 76), Кулибали, Фабиан Руис (Зелиньски, 71), Аллан, Кальехон, Гамшик, Инсинье, Мертенс (Уна, 83).

ПСЖ – Буффон, Тиаго Силва, Керер (Шупо-Мотинг, 90), Бернат, Маркиньос, Ди Мария (Кавани, 77), Дракслер, Верратти, Менье (Кимпембе, 73), Мбаппе, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Мбаппе (29), Керер (32), Фабиан Руис (45), Верратти (89), Неймар (90).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар