{{ message }}

«Атлетико» Мадридда «Боруссия»дан реванш олди, «Порту» плей-оффда ва бошқа натижалар

Европа Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган бугунги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Атлетико» ўз майдонида Дортмунднинг «Боруссия»сини қабул қилди. «Ванда Метрополитано»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

33-дақиқада Сауль Нигес ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқага келиб Антуан Гризманн жамоасининг иккинчи голини урди ва жамоасига ғалаба олиб келди.

Шу тариқа, ушбу икки жамоа кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. «Монако» эса плей-офф билан расман хайрлашди.

Шунингдек, D гуруҳида ҳам 4-тур баҳслари якунланди. «Порту» ўзида «Локомотив»ни мағлуб этиб, плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилди ва москваликларни гуруҳда қолдириб кетди. Иккинчи ўйинда эса «Шальке» клуби «Галатасарай» билан куч синашди. Мезбонлар бўлимлар дебютидаги урилган голлар эвазига ғалабани қўлга киритишди.

ЕЧЛ, 4-тур

Атлетико Испания – Боруссия Д Германия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 33 Сауль, 2:0 – 80 Гризманн.

Атлетико – Облак, Хименес (Монтеро, 46), Филипе Луис, Хуанфран, Люка Эрнандес, Родри Эрнандес, Парти, Сауль, Корреа (Витоло, 80), Калинич (Желсон Мартинш, 62), Гризманн.

Боруссия Д –    Бюрки, Топрак, Хакими, Пишчек, Аканджи, Витцель, Дилэйни, Санчо (Бруун Ларсен, 79), Пулишич (Геррейру, 59), Ройс, Пако Алькасер (Гетце, 75).

Огоҳлантиришлар: Корреа (6), Санчо (31), Аканджи (90), Ройс (90).

 

Порту Португалия – Локомотив Россия 4:1 (2:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 2 Эррера, 2:0 – 42 Марега, 2:1 – 59 Фарфан, 3:1 – 67 Корона, 4:1 – 90 Отавио.

Порту – Касильяс, Фелипе, Теллес, Макси Перейра, Эдер Милитао, Марега, Эррера, Корона (Эрнани, 77), Оливер Торрес (Сержиу Оливейра, 85), Браими (Отавио, 68), Данилу Перейра.

Локомотив – Гильерме, Чорлука, Хеведес, Идову, Игнатьев, Крыховяк, Денисов, Ал. Миранчук, Ан. Миранчук, Фернандеш (Фарфан, 46), Эдер (Смолов, 71).

Огоҳлантиришлар: Чорлука (3), Фелипе (48), Эдер Милитао (61), Отавио (84).

 

Шальке Германия – Галатасарай Туркия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 4 Бургшталлер, 2:0 – 57 Ут.

Шальке – Нюбель, Стамбули, Сане, Настасич, Калиджури, Харит (Маккенни, 56), Шопф, Руди (Сердар, 76), Эмболо, Бургшталлер, Ут (Бенталеб, 63).

Галатасарай – Муслера, Кабак, Мариано, Линнес (Байрам, 46), Азиз, Родригеш (Инан, 63), Бельханда, Гюмюш (Челик, 72), Ндиайе, Оньекуру, Донк.

Огоҳлантиришлар: Руди (54), Стамбули (55), Донк (72), Азиз (81), Челик (84).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар