{{ message }}

Моуриньо: «Ювентус» ЕЧЛ нинг ушбу мавсум фаворити

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси 4-тур гуруҳ босқич «Ювентус»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу учрашув бугундан эртанги кунга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.

«Катта ўйин бўлади. Фақатгина шу ҳақида ўйлаш учун етарлига бўлган катта ўйин. «Янг Бойз» ва «Валенсия» билан кечадиган ўйинлар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайдиган жамоани белгилаб беради. Албатта, биз «Ювентус»ни ютмоқчимиз.

Топ-клублар билан ўйинда энг катта тажриба орттирилади. Бироқ бизда плей-оффга чиқиш учун кураш олиб борадиган яна иккита ўйинимиз бўлади.

«Ювентус» Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги фаворити саналади. Биз Аллегри билан яхши муносабатдамиз, яхши дўстлармиз. Менда Италия чемпионати давомида ишлаган пайтимда ёмон таъсуротлар йўқ», - дейди Моуриньо.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар