{{ message }}

Эрнесто Вальверде: Месси билан таваккал қилишни истамадик. Бундай ўйин машғулот эмас

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Европа чемпионлар лигаси 4-тур гуруҳ босқич «Интер» жамоасиг қарши қайд этилган дуранг (1:1) натижа ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритилгани борасида фикр билдириб ўтди.

«Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Бизнинг асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, бироқ янада муҳими ғалаба қозониб биринчи ўрин билан чиқиш. Биз зўр ўйин намойиш қилдик, фақатгина аниқлик етишмади.

«Интер» ўйин охирида ва эртароқ ҳам ўзини яхши кўрсатди, улар кўп очколарни тортиб олди. Бироқ тўхтаб туринг гуруҳ босқичига 2 тур қолганида биз гуруҳдан чиқа олдик ва бундан мамнунмиз.

Лео билан таваккал қилишни истамадик. Машғулотларда бир-биримизни аяшимиз мумкин, бироқ бугун бизни қандай ўйин кутиб турганини билар эдик. Ўйинларда бошқариб бўлмайдиган йиқилишлар бўлади. У билан буни муҳокама қилиб олдик. Бу машғулот эмас.

Биз Малкомдан ҳам кўнглимиз тўқ. У ўзининг яхши зарбасига ишонадиган яхши ўйинчи. Биз усиз эриша олмайдиган ютуққа эришди.

«Интер»да ўйин учун аниқ топшириқ бор эди: ҳужум ва прессинг. Биринчи ўйинда улар ўз дарвозаси олдида бу баҳс каби кўп вазият яратишга имкон бермади. Ҳеч қачон таслим бўлмаслик – бу уларнинг қонида бор. Улар ўйиннинг охирига 5 дақиқа қолганида «Тоттенхэм»дан 3 очко бизда 1 очко олиб қўйишди», - дейди Вальверде.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар