{{ message }}

18 ёшли «брилиант» ва жорий мавсумнинг 10 нафар кашфиёти (фотогалерея)

Қуйидаги фотожамланмада номи қайд этилган футболчиларнинг айримлари кўпчиликка таниш, баъзилари эса эндигина довруқ қозонишмоқда. Айниқса, келажаги порлоқ ёшларнинг оммага танилаётгани, яқиндагина омади юришмаганларнинг ўйини очилиб кетаётгани мухлису мутахассислар диққат марказида турибди. Хўш, жорий мавсум кашфиётлари кимлар? Демак, танишамиз.

МАТТЕО ГЕНДУЗИ

Клуби: «Арсенал»

Ёши: 19

Ёзда «Лорьян»дан 8 млн. еврога сотиб олинган футболчининг асосий таркибга мустаҳкам ўрнашиб олишини кўпчилик кутмаганди.

 

ПАКО АЛЬКАСЕР

Клуби: «Боруссия Д»

Ёши: 25

«Барселона»да омади юришмаган ҳужумчи «Боруссия Д»нинг захира ўйинчиси бўлганига қарамай, 110 дақиқада 7та гол урди.

 

ЖЕЙДОН САНЧО

Клуби: «Боруссия Д»

Ёши: 18

Арзимаган суммага «Манчестер Сити» академиясидан олинган иқтидор соҳибининг Германияда кўрсатаётган ўйини «шаҳарликлар»ни ўйлантириб қўйган бўлса, ажабмас.

 

КШИШТОФ ПЁНТЕК

Клуби: «Женоа»

Ёши: 23

Италия «А» серияси тўпурарлари рўйхатини бошқариб бораётган польшалик футболчи ёзда «Краковия»дан 4,5 млн. еврога сотиб олинганди.

 

РАЙАН ФРЕЙЗЕР

Клуби: «Борнмут»

Ёши: 24

Жорий мавсум АПЛда 10та ўйинда 3та гол, 5та ассист қайд этган тезкор футболчини топ клублар диққат билан кузатишаётгани аниқ.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш