{{ message }}

Одил Аҳмедовнинг голи «Шанхай СИПГ»га чемпионликни олиб келди

Хитой чемпионатининг 29-туридан ўрин олган баҳсда «Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Бейжин Жэньхэ» жамоасини қабул қилди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Одил Аҳмедов ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим дебютида У Лэй ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Меҳмонлар битта тўп билан жавоб қайтаришди.

Одил ушбу учрашувнинг 64-дақиқасида захирага олинди.

Шу тариқа, ҳамртимиз жамоаси муддатидан олдин Хитой чемпионлигини қўлга киритди.

Хитой Суперлигаси, 28-тур

«Шанхай СИПГ» – «Бейжин Жэньхэ»  2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 20 Аҳмедов, 2:0 – 47 У Лэй, 2:1 – 65 Диоп.

Аҳмедовнинг голини UFF.uz Media каналидан кўриб олинг.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар