{{ message }}

Эдита Миробидова Эрон - Ливан учрашувида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларга таклиф этилаётгани ва ўша мусобақаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Хусусан, Эдита Миробидова Таиландда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги Олимпиада-2020 мусобақаси саралашининг биринчи босқичидан ўрин олган ўйинларда ишлаш учун таклиф этилди. Бугун ҳамюртимиз "В" гуруҳидан ўрин олган Эрон - Ливан учрашувида тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам термаси билан биргаликда ушбу саралашнинг кейинги босқичига йўл олганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Манба: www.ufa.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар