{{ message }}

Конте «Челси» билан судсиз келишмоқчи эмас ва у шартномадаги бутун маошини талаб қилмоқда

«Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте ҳали ҳамон ўзининг бўшатиб юборилгани борасидаги суд ишларини давом эттирмоқда. 49 ёшли италиялик мутахассис клуб вакиллари билан учрашиб ушбу масалани судсиз ҳал этишдан бош тортмоқда.

Конте «Челси»нинг шартнома бўйича қолган маошини тўлаб беришига ишонмоқда. Конте ҳуқуқшунослари бир неча ҳафта давомида алоҳида иккита шахсий ишлари билан шуғулланди. Ишларнинг бири иш бўйича трибуналга боғлиқ бўлиб, иккинчиси Лозаннадаги спорт арбитраж судига боғлиқ.

Маълумотларга кўра, Конте «Челси»дан шартномани бекор қилиш учун 13 миллион евро талаб қилмоқда ва яна 10 миллион евро обрўга путур етказилгани учун сўралмоқда.

Лондонликлар ўз навбатида Контени Диего Коста билан вазият борасида айбламоқда ва шартномадаги шартларининг бузилганини айтмоқда: мутахассис доимо матбуот-анжуманига кеч келган, ҳомийлар шартларини бузган ва шу жумладан клуб базасида керак бўлмаган жойда машинасини ташлаб кетган.

Манба: www.skysports.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар