{{ message }}

Сарри «Челси» футболчиларига таъқиқ қўйди

«Челси» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри футболчиларга нисбатан бир таъқиқни жорий қилди ва бу ҳақида ўзи айтиб ўтди.

«БАТЭ» жамоасига қарши Европа Лигаси баҳсига бир қатор ўйинчиларни уйда қолдирди, шу жумладан ҳужумчи Альваро Мората ҳам қолган. Журналистлар Сарридан Моратанинг Кобхэм базасида тош кўтарадими деб сўрашганида қизиқ бир жавобни олишди.

«У оғирлик кўтармайди. Кеча у аэробика бўйича машғулотларни ўтказди. Бугун эса унда куч машғулотлари бўлади – лекин ҳеч қандай оғирлик билан ишламайди.

Тренажор залида биз фақатгина оддий усулда ишлаймиз. Ҳеч ким оғирлик кўтармайди. Мен ҳеч бир футболчида оғирлик кўтариш майдонда иш берганини кўрмаганман», - дейди Сарри Daily Mail нашрига.

Манба: www.fapl.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар