{{ message }}

Про лига, «А» гуруҳи.  «Машъал» ўзида «Динамо»ни енгди, «Сурхон»да йирик ғалаба

Бугун Про лига «А» гуруҳи жамоалари 34-тур доирасидан ўрин олган ўйинларни ўтказишди. 

«Истиқлол» ўз майдонида «Норин»ни ишончли тарзда мағлуб этган бўлса, «Сурхон» сафарда «Орол»га жавобсиз учта гол урди.

«Андижон» Хоразмда меҳмон бўлди Шаҳбоз Жумабоевнинг ягона голи билан уч очко эгасига айланди. Турни марказий ўйинида «Машъал» ва «Динамо» жамоалари ўзаро куч синашдилар. Унда муборакликлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Турнир жадвалида «Андижон» 60 очко билан пешқадам бўлиб турибди, ундан уч кам жамғарган «Машъал» иккинчи поғонадан жой олган. Уларни «Истиқлол» ва «Сурхон» жамоалари таъқиб қилиб келмоқда.

 

34-тур.  8 ноябр

«Истиқлол» - «Норин» 2:0

Голлар: 1:0 – Ҳамидулло Абдуҳамидов, 2:0 – Анвар Ҳожимирзаев.

 

 «Орол» - «Сурхон» 0:3

Голлар: 0:1 – пенальти, Иброҳим Раҳимов, 0:2 – Тимур Усмонов, 0:3 – Шердор Тўxтасинов.

 

«Хоразм» - «Андижон» 0:1

Гол: 0:1 – Шаҳбоз Жумабоев.

 

«Машъал» - «Динамо» 1:0  

Гол: 1:0 – Жамолиддин Убайдуллаев.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар