{{ message }}

УЕФА «Милан»ни катта миқдорда жаримага тортади

УЕФА ташкилоти яқин кунлар ичида молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган «Милан» клубини жазога тортади.

Football Italia нашрининг хабар қилишича, миланликлар клубига 20 млн евро миқдорида жарима солиниши ва янги футболчиларни Европа лигаси қайдномасига киритишга таъқиқ қўйилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги сабаб, июн ойида ЕЛ мусобақасидан четлатилганди, бироқ кейинчалик  Спорт арбитраж суди бу қарорни бекор қилганди.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар