{{ message }}

Испания термасининг ноябрдаги йиғинига жалб қилинган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Испания терма жамоасининг Босния ва Герцегова ҳамда Хорватия термаларига қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Эътиборга молик жиҳати, ушбу йиғинга «Барселона» ҳимоячиси Хорди Альба жалб қилинган. У жамоанинг ЖЧдан кейинги йиғинларида қатнашмаганди ва ОАВда унинг жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан муносабатлари ёмонлиги ҳақида хабарлар янграганди.

Испанлар 11 ноябрь куни Босния ва Герцеговина билан ўртоқлик ўйинида иштирок этадилар. 15 ноябрда эса Миллатлар лигаси доирасида Хорватия билан баҳс юритадилар.

Дарвозабонлар: Пау Лопес («Бетис»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Кепа Аррисабалага («Челси»);

Ҳимоячилар: Хонни Отто («Вулверхэмптон»), Сесар Аспиликуэта («Челси»), Серхио Рамос («Реал»), Марио Эрмосо («Эспаньол»), Иньиго Мартинес («Атлетик»), Хосе Гайя («Валенсия»), Жорди Альба («Барселона»), Диего Льоренте («Реал Сосьедад»), Брайс Портела («Сельта»);

Ярим ҳимоячилар: Серхи Роберто («Барселона»), Даниэль Себальос («Реал»), Родри («Атлетико»), Серхио Бускетс («Барселона»), Пабло Форнальс («Вильярреал»), Сауль Ньигес («Атлетико»), Марко Асенсио, Иско (иккиси – «Реал»);

Ҳужумчилар: Сусо («Милан»), Родриго Морено («Валенсия»), Яго Аспас («Сельта»), Альваро Мората («Челси»).

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар