{{ message }}

Football Leaks: «ПСЖ» Африкадан академияга қора танли футболчиларни олмаган

Теглар:

Football Leaks «ПСЖ» клубининг ёшлар академиясига қабул қилиш жараёнида ирқчиликка йўл қўйгани ҳақида маълумотларни ошкор этди. Парижликларнинг сиёсати келиб чиқиши Африкадан бўлган қора танли ўйинчиларни қабул қилмаган. Ушбу қоида 2013 йилндан жорий баҳорга қадар амал қилган.

Ушбу вазият 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Янн Гбоо мисолида кўриб чиқилди. У Франция U-18 терма жамоаси ва «Ренн» клубининг ёшлар жамоасида тўп суради.

«ПСЖ» скаути Серж Фурнье Гбоони кўриб чиқиш жараёнида ёш футболчига деярли максимал бахо (+2) қўйган ва футболчини сотиб олишни маслаҳат берган. Бироқ парижликлар ўйинчида қоратанли бўлгани учун воз кечишган.

«ПСЖ» скаутлари футболчи ҳақида маълумотларда унинг келиб чиқиши ҳақида ёзишлари керак. Фурнье эса ўз келиб чиқиши ҳақида «африкалик қоратанли» деб тўлдирган.

«+2 – бу олиш мумкин бўлган зўр бахо, агар 1 ни ҳисобга олмасак. Бироқ 1 бахони фақатгина Мбаппе каби футболчига қўйиш мумкин Мен ўз фаолиятим давомида биронта ҳам бир бахо қўймаганман.

«ПСЖ» Африкада туғилган ўйинчини сотиб олишни истамаган, чунки уларнинг ёшини аниқлаш жуда мураккаб», - дейди 73 ёшли Фурнье.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар