{{ message }}

Луис Энрике: Рамос бошқалар учун ўрнак ҳисобланади. У ҳақиқий профессионал ва етакчи

Испания терма жамоасининг бош мураббийи Луис Энрике «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Биз биламизки, футболчиларга нисбатан ҳуштакбозлик – футболнинг бир қисми.

Ўйинчилар ҳар қандай танқид ва норозиликларга тайёр бўлиши лозим. Рамос каби ўйинчилар ўзларининг нуфузига ва характерига эга. У ўзига ҳос ва ўзгача ўйинчи.

У Испания терма жамоаси ва клуб билан ҳамма нарсани қўлга киритган. Рамос ҳақиқий профессионал ва етакчи бўлиб, бошқа футболчилар учун ўрнак саналади», - дейди Энрике.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар