{{ message }}

Англия термасининг АШҚ ва Хорватияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт АШҚ ва Хорватияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Ҳужумчи Уэйн Руни терма сафида хайрлашув учрашувини ўтказиш учун чақирилган, у АШҚга қарши ўртоқлик баҳсида термадаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Дарвозабонлар: Маркус Беттинелли, Алекс Маккарти, Джек Батленд, Джордан Пикфорд;

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнолд, Жо Гомес, Бен Чилуэлл, Майкл Кин, Люк Шоу, Джон Стоунз, Льюис Данк, Киран Триппьер, Кайл Уокер;

Ярим ҳимоячилар: Росс Баркли, Харри Уинкс, Эрик Дайер, Жордан Хендерсон, Деле Алли, Жесси Лингард, Рубен Лофтус-Чик, Джейдон Санчо, Рахим Стерлинг;

Ҳужумчилар: Харри Кейн, Маркус Рэшфорд, Дэнни Уэлбек, Каллум Уилсон, Уэйн Руни.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар