{{ message }}

УЕФА ушбу мавсумдаёқ VAR тизимини ЕЧЛга олиб кирмоқчи

Европа Чемпионлар лигасида яқин орада видеотакрорлар тизими йўлга қўйилиши мумкин.

УЕФА раҳбарияти VAR тизимини ушбу мавсумдаёқ амалиётга жорий қилмоқчи, дея хабар қилмоқда ВВС нашри. Улар ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган кўплаб хатолардан ҳавотирга тушмоқдалар.

Ушбу масала ижро қўмитасининг декабрдаги йиғилишида ҳал қилиниши кутилмоқда. Шунда VAR тизими мусобақанинг кейинги босқичларидан бошлаб қўлланила бошлайди.

Аввалроқ, УЕФА VAR тизими ЕЧЛда кейинги мавсумдан бошлаб ишлаши ҳақида маълум қилганди. Айни дамда Германия, Италия, Испания ва Франция чемпионатларида ушбу тизимдан фойдаланилмоқда.

Манба: www.bbc.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар