{{ message }}

Хитойдан Янги президент ёхуд «Интер»нинг 26 ёшли хўжайини ҳақида нималарни билиш керак?

«Интер» (Италия)нинг янги президенти атиги 26 ёшда ва у клуб тарихидаги энг ёш раҳбардир. Хўш, гап ким ҳақида кетяпти? Стивен Чжан - Suning Holdings Group президентининг ўғли. Хитой корпорацияси соҳиби клубнинг собиқ хўжайини Эрик Тоҳирда қолган акцияларни сотиб олганди. Стивен бадавлат ва иши сероб отасидан фарқли равишда, айнан Миланда яшаб, клуб тараққиётига тўлиқ жавоб беради. «У доимо шу ерда, жамоа ёнида. Дейлик, «Рома» президенти бутун йил давомида Италияга кўпи билан бир бора келарди, холос», - дея «Интер»нинг ёш президентини мақтаганди Ража Наингголан.

Ҳа, Стивен Чжан тез-тез клуб базасига ташриф буюриб, футболчилар ҳамда мухлислар билан суҳбатлашади, шунингдек, Милан бўйлаб саёҳатлари чоғи маҳаллий журналистларга кўп интервью беради. Асосийси, у ҳам уй, ҳам сафар ўйинларини сира қолдирмайди.

Мисол учун, «нерадзурралар» ўтган мавсумнинг охирги турида «Лацио»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиш асносида ЧЛга йўл очишганида, Чжан «Стадио Олимпико» стадиони майдонида кўз ёшларини тийиб туролмаганди.

Suning корпорацияси таъсирига келсак, «Интер»нинг молиявий кўрсаткичлари кескин яхшиланди. Клуб Suning Group ихтиёрига ўтгач, 3 мавсум давомида даромад бобида анча юксалди. Хусусан, аввалгисида рекорд ўрнатилди: 

Мавсум-2015|2016 — 318,2 млн. евро

Мавсум-2016|2017 — 241,4 млн. евро

Мавсум-2017|2018 — 347 млн. евро

Мана, «Интер» бу йил ЧЛга қайтди. Агар клуб «плей-офф» босқичига чиқса, раҳбарият келаси кузда даромад бўйича янги рекорд расмийлаштирилганини эълон қилади. Алоҳида айтиш керак, «нерадзурралар» ЧЛга чиқишгани учун Pirelli компаниясидан яхшигина мукофот олиб бўлишди.

Тўғри, «Интер» молиявий ҳисоботни минус 17,7 млн. евро билан ёпди, аммо бу охирги 15 йилда қайд этилган энг яхши кўрсаткичдир. Таққослаш учун айтсак, энг ёмон кўрсаткич минус 140,5 млн. еврога тенг (мавсум-2014|2015).

Биргина Match day (ўйин куни тушуми) йўналишида даромад нақ 21 фоиз ошди. Жорий мавсумни олсак, «Интер» абонементлар квотасидан тўлиқ фойдаланди. 37 минг донадан кўп йиллик абонемент сотилдики, бу аввалги мавсум натижаси 20 фоиз ўсганини англатади.

«Милан»га қарши дерби ўйини (1:0)да эса чипталар сотуви тушуми рекорд даражага етди. Рақамларда айтсак, «Интер» жами 78725 тикет сотиб, 5 млн. евро топди. Умуман, жамоа  мухлис тўплаш бобида Италия мезони бўйича шунчаки, космосда:

«Кальяри» билан ўйинда — 55486

«Парма» билан ўйинда — 59648

«Торино» билан ўйинда — 59135

«Фиорентина» билан ўйинда — 55840...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш