{{ message }}

Интервью. Антуан Гризманн: «Биз «Олтин тўп»га лойиқмиз»

Антуан Гризманн - «Олтин тўп»-2018 учун реал даъвогар. Франциялик ҳужумчи ЖЧ-2018 финалидан олдин нега жаҳон кубогига қарамади ва душ қабул қилмади? «Атлетико» юлдузи нега Н`голо Кантени фирибгар ўрнида кўради?

Бу саволлар жавобига қизиқсангиз, марҳамат, Гризманн ва France Football мухбири ўртасидаги суҳбат мазмуни билан танишиб чиқинг...

- Кўзларингизни бир лаҳзага юмиб, ўзингизни ЖЧ-2018да тасаввур қилсангиз, биринчи навбатда, нимани эсга оласиз?

- Финалдан кейин қизим Миа билан жаҳон кубоги ёнида суратга тушганимизни. Аввалига қизимнинг трибунадан пастга тушишини истамагандим. Чунки жала қуйиб турганди. Аммо рафиқам Эрика далда берди: «Қўйсангчи, ёмғир тош эмас-ку! Ёнингга бора қолсин, бирга суратга тушасизлар».

- Жаҳон кубогини бош узра баланд кўтариш қандай ҳиссиётлар бағишлайди?

- Киши ўзини бошқа оламга тушиб қолгандек сезади. Ўта ҳайратланарли! Таърифлашга тил ожиз. Ҳаттоки, қаерга қарашни ҳам, кимнинг ёнига боришни ҳам билмай қоласан. Бир ёқда мухлислар, бошқа тарафда оила аъзоларинг, яна жамоадошларинг... Кийиниш хонасидаги манзара эса телбалар тўдаси кенгашини эслатади.

- Меҳмонхонада ҳам ўзгача хурсандчилик қилгандирсизлар, ўзи бунга куч қолганмиди?

- Ҳа, у ерда ҳам роса яйрадик. Ўша оқшом атиги 1 соатча ухладим, холос, чамамда. Лукас (Эрнандес) ва «Том-Том» Лемар билан энг охирида ётдик. Хуллас, туни билан ўйнаб-кулдик, мусиқа тинмади. Ҳаттоки, яқинларимиз ҳам ухлаганлари йўқ.

- Оламшумул ғалабадан кейин илк СМС-хабарни кимга йўлладингиз?

- «Эль Шоло» («Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне)га. Унга кубок суратини жўнатиб, остига шундай ёздим: «Қаранг, қандай чиройли! Сиз туфайли жаҳон чемпиони бўлдим. Демак, соврин сизга ҳам тегишли».

- ЖЧ пайти сизга юборилган энг қадрли СМС қайси?

- Аргентиналикларни енгганимиздан кейин Симеонедан ажойиб хабар олдим: «Бу фақат бошланиши. Сизлар финалга лойиқсиз. Сизларга ишонаман. Жамоангиз ажойиб!» Нуфузи баланд мутахассисдан бундай мақтов эшитиш жуда ёқимли.

Финалнинг эртасига унга қўнғироқ қилдим: «Европа суперкубоги учун баҳсда ўйнашни истайман» (15 август куни «Атлетико» ҳамшаҳри - «Реал»ни 4:2 ҳисобида енгди).

- Бу борада рафиқангиз билан маслаҳатлашдингизми? Ахир мундиалдан кейин дам олишга эҳтиёж бор эди.

- Албатта, оилам даврасида ҳордиқ чиқаришни хоҳладим. Лекин якунда суперкубок баҳсида қатнашиш иштиёқи устун келди. Талаб даражасида тўп суриш учун ҳаттоки, алоҳида массажчи хизматидан фойдаландим.

Финал учрашувидан сўнг Франция президенти Макрон қулоғингизга нималарнидир шивирлади...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш