{{ message }}

ҚИММАТБАҲО ЎЙИН ёхуд яна футболдаги пуллар ҳақида...

Ҳамма нарса ҳам пул билан ўлчанавермайди, аммо баъзида ниманидир молиявий жиҳатлар бўйича баҳолаш жуда қизиқ бўлади. Масалан, энг қимматбаҳо футболчилар тўп сурган учрашувларни олсак. Мазкур ҳолатда бошланғич таркибда майдонга тушган 22 ўйинчининг нархи ҳисобга олинади. Нархлар эса «Трансфермаркт» сайтида берилган маълумотларга асосланган. Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши муносабати билан нархлар сезиларли тарзда кўтарилган, бунинг оқибатида вазият анча ўзгарганди. Шу боис энг қимматбаҳо ўйинлар рўйхатидан фақат 2018 йилда ўтказилган учрашувлар жой эгаллади. 30та баҳсда бошланғич таркибнинг умумий нархи 1 миллиард евродан ошиб кетгани аниқланди. Биринчи марта бундай ҳолат 2016 йили «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинда кузатилганди. 2017 йилда эса «класикочилар» учинчи марта миллиардли кўрсаткични қайд этишди. Қолган 27та «миллиардли ўйинлар» эса 2018 йилга тўғри келди. Дарвоқе, топ-10да «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ЕЧЛ финалини тополмайсиз - бу учрашув умумий рўйхатда 20-поғонани эгаллади. Демак, эътиборингиз марказида - футбол тарихидаги энг қимматбаҳо ўйинлар.

10-ўрин. «Барселона» (690 млн.) + «Челси»

(440 млн.) = 1,13 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 14 март.

Турнир ва босқич: Чемпионлар Лигаси 1|8 финали.

Натижа: 3:0 - «Барселона» фойдасига.

 

9-ўрин. «Реал» (563 млн.) + ПСЖ (589 млн.) =

1,15 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 14 февраль.

Турнир ва босқич: Чемпионлар Лигаси 1|8 финали.

Натижа: 3:1 - «Реал» фойдасига.

 

8-ўрин. «Челси» (630 млн.) + «МЮ» (523 млн.) = 1,15 млрд.. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 20 октябрь.

Турнир ва босқич: АПЛ 9-тури.

Натижа: 2:2.

 

7-ўрин. «Барселона» (700 млн.) + «Атлетико»

 (459 млн.) = 1,16 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 4 март.

Турнир ва босқич: Примера 27-тури.

Натижа: 1:0 - «Барселона» фойдасига.

 

6-ўрин. «Реал» (648 млн.) + «Атлетико»

 (518 млн.) = 1,17 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 8 апрель.

Турнир ва босқич: Примера 31-тури.

Натижа: 1:1.

 

5-ўрин. «Тоттенхэм» (458 млн.) + «Барселона»

(766 млн.) = 1,22 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 3 октябрь.

Турнир ва босқич: Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи.

Натижа: 4:2 - «Барселона» фойдасига.

 

4-ўрин. «Реал» (655 млн.) + «Атлетико» (583 млн.) = 1,24 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 29 сентябрь.

Турнир ва босқич: Примера 7-тури.

Натижа: 0:0.

 

3-ўрин. «Реал» (683 млн.) +«Атлетико»

(605 млн.) = 1,29 млрд. евро

Ўтказилган сана: 2018 йил 15 август.

Турнир ва босқич: УЕФА Суперкубоги.

Натижа: 4:2 - «Атлетико» фойдасига («овертайм»да).

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш