{{ message }}

Фарғонада бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланди

Теглар:

Бугун Фарғонадаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида ўсмирлар ўртасида мамлакат кубогига старт берилди. Турнирда юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишмоқда. Мусобақа 2003-2004 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида 15 вазн тоифасида ўтказилмоқда.

Баҳслар 28 ноябрга қадар давом этади.

Мусобақани ташкил қилишдан мақсад ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, шунингдек боксчиларни халқаро мусобақаларга тайёрлашдан иборатдир.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар