{{ message }}

Касильяс келаси мавсум MLS'га йўл олиши мумкин

«Порту» клуби дарвозабони Икер Касильяс келаётган ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Diario нашрининг хабар қилишича, испаниялик дарвозабонга MLS вакили «Чикаго Файр» клубидан қизиқиш бор.

Касильяснинг португал клуби билан амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

37 ёшли посбон 1999-2015 йиллар мобайнида «Реал»да фаолият юритди ва шундан сўнг «Порту»га йўл олди. Ушбу мавсум у жамоасининг 10та ўйинида қатнашиб, ўз дарвозасидан олтита тўп олиб чиққан.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар